Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:31

Грузияда парламент сайловлари ўтказилмоқда


Грузияда парламетдаги 150 депутатлик ўрни учун 19та партия ва 6та сайлов блокларидан номзодлар кураш олиб бормоқда.

Бу галги сайловларда иқтидордаги “Грузия орзуси” партиясига мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилининг “Ягона миллий ҳаракат”и асосий рақиб сифатида кўрилмоқда.

Сиёсий кураш қизғин бораётгани учун, аксар кузатувчилар сайлов натижаларини олдиндан айтиш қийин, демоқда.

Сайловларда 3,5 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок эта олади.

Грузия Марказий сайлов комиссиясига кўра, 73та сайлов округида 3645та сайлов участкаси ташкил этилган.

Овоз бериш жараёнини 30 мингдан ортиқ маҳаллий кузатувчи ҳамда 45та халқаро ташкилотдан бир ярим мингдан ортиқ халқаро эксперт кузатиб бормоқда.

Марказий Сайлов комиссияси маълумотига кўра, бугун тушга қадар сайловчиларнинг 10 фоизи овоз берган.

Грузия қонунига мувофиқ овоз беришда қанча фуқаро қатнашишидан қатъи назар сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG