Линклар

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича резолюциясига вето қўйди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши қамалда қолган Ҳалаб шаҳрида дарҳол оташкесим ўрнатишни назарда тутган иккита резолюцияни рад этди.

8 октябрда Россия барча ҳарбий парвозларни тўхтатишга чақирувчи Франция ва Испания лойиҳасига вето қўйди.

Кейинроқ ҳарбий парвозларни тақиқламаган Россиянинг тинчлик лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашида аксарият дастагини олмади.

Россия таклиф қилган лойиҳани Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 мамлакатдан тўрттаси дастаклаган бўлса, тўққизтаси қарши овоз берди ва иккитаси бетараф қолди.

19 сентябрда АҚШ ва Россия тинчлик режаси бузилганидан буён исёнчилар дастаклаган Ҳалаб шаҳри бўсағаларида Россия ва Сурия ҳаво ҳужумларида юзлаб одам ҳалок бўлди.

Вашингтон Ҳалаб шаҳрида оддий фуқароларни нишонга олгани учун Россия ва Сурия ҳукуматини уруш жиноятларида айбламоқда.

XS
SM
MD
LG