Линклар

Гуржистондаги парламент сайловида иқтидордаги партия ғолиб чиқди


Гуржистонда бўлиб ўтган парламент сайловида иқтидордаги "Гуржи орзуси" партияси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, олдинда бормоқда.

Халқаро тадқиқот ширкатлар маълумотига кўра, россияпараст "Гуржистон ватанпарварлари иттифоқи" ҳам парламентда ўрин олиш учун зарур бўлган 5 фоизлик тўсиқдан ўтган.

9 октябрда комиссия раиси Тамар Жвания "Гуржи орзуси" партиясига сайловчиларнинг 50,56 фози овоз бергани, мухолифатдаги "Бирлашган Миллий Ҳаракат" 25,51 фоиз овоз тўплаганини айтди.

"Гуржи орзуси" партияси 8 октябрда сайловлар тугаши биланоқ ғолиб бўлганини эълон қилиши мухолифат танқидларига учради.

Мухолиф партиялар иқтидордаги партияни "сайлов натижаларини ўзлаштириш"да айблади.

Сайловда қанча одамнинг қатнашгани ҳақидаги рақамлар ҳозирча эълон қилингани йўқ, аммо Гуржистонда сайловда қанча сайловчининг қатнашгани инобатга олинмайди.

Гуржистонда сайлов қонунлари ўта мураккаб бўлгани учун мамлакатдаги 150 ўринли парламент таркиби ноябрь ойи охирига қадар аниқланмайди.

XS
SM
MD
LG