Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:53

Чеченистонда полициячилар бир нечта ҳужумчини отиб ташлади


Чечен полицияси
Чечен полицияси

Россиянинг ТАСС агентлиги хабарига кўра, Чеченистоннинг Гудермес туманида полиция ва бир гуруҳ қуролли шахслар ўртасида юз берган тўқнашувда "бештадан еттитага қадар" одам ўлдирилди.

Жароҳат олган тўрт нафар полиция ходими шифохонага ётқизилди.

Полиция ходимлари иккита автомобилни текшириш мақсадида тўхтатиши ортидан автомобилда ўтирганлар уларга қарата ўт очган.

Ўлдирилганлар шахси ҳозирда аниқланмоқда.

Якшанбага ўтар кечаси Чеченистоннинг Шали туманида Миллий Гвардия ходимининг жасади топилган эди, дея хабар беради "Интерфакс" ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб.

"Ҳодиса тафсилоти ва ҳужумчилар шахси маълум эмас", - деб айтган агентлик манбаси.

XS
SM
MD
LG