Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:18

Россия ташқи ишлар вазири АҚШни "тажовузкор русофобия"да айблади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШни "тажовузкор русофобия"да айблади.

"Воскресеное время" телекўрсатувида чиқиш қилган Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи "тажовузкор қадамлар"ни ташламоқда.

Рейтер агентлиги Лавров сўзларидан иқтибослар келтирган.

Лавров назарида АҚШ сиёсатида туб ўзгариш юз берган ва иш "Россияга нисбатан тажовузкор русофобияга"ча етиб борган.

Россия ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, Америка сиёсати Россияга нисбатан бир томонлама ёмонлашса-да, Москва узоқ вақт "стратегик тоқатлилик" кўрсатиб келди.

Аввалроқ "Интерфакс" агентлиги билан суҳбатлашган АҚШ давлат котибининг муовини Роуз Гетемюллер Россия Минск шартномасини тўлалигича бажармас экан унга нисбатан санкциялар бекор қилинмаслигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Қримга боғлиқ Америка санкциялари Россия ярим оролни Украинага қайтариб бергунига қадар давом этади.

XS
SM
MD
LG