Линклар

Сурия шимолида "Исломий давлат" гуруҳининг 38 жангариси ўлдирилди


Сурия шимолида охирги бир кунда "Исломий давлат" гуруҳининг 38 нафарга яқин жангариси ўлдирилган. Бу ҳақда хабар берган Туркия ҳарбийларига кўра, Туркия дастаклаган суриялик исёнчиларнинг "Исломий давлат" гуруҳига қарши жанг қилаётган минтақаларда ҳарбий ҳаракатлар кучайган.

Рейтерса агентлигининг хабар беришича, суриялик исёнчилар Туркия танклари ва ҳаво кучлари дастагида "Исломий давлат" назорати остида бўлган Дабик шаҳри томон илгариламоқдалар. Туркия чегаларига яқин ҳудудларда "Исломий давлат"га қарши амалиёт август ойида бошланган эди.

XS
SM
MD
LG