Линклар

Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов Лас Вегасда ғалабага эришди


Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 8 октябрда Лас Вегасда ўтказилган профессионал бокс бўйича мусобақада ғалабага эришди.

27 ёшли андижонлик Санжар Раҳмонов америкалик 23 ёшли боксчи Жонатон Дайнонг билан рингга чиқди. Олти раунд натижаларига кўра, ҳакамлар Санжар Раҳмоновни ғолиб деб топди.

Санжар Раҳмоновга АҚШнинг таниқли тренерларидан бири Дью Купер мураббийлик қилади.

Раҳмонов ҳаваскорлар боксида ўзбекистонлик Зиятдинбек Тойгонбоев қўл остида шуғулланган ва 2009 йилда Осиё чемпиони бўлган.

У бунга қадар 6 марта профессионал жанг ўтказиб, уларнинг бештасида (уч нокаут) рақибларидан устун келган ва бир марта дуранг қайд этган.

XS
SM
MD
LG