Линклар

Ўзбекистон муфтийси бу йил ҳам энг таъсирли мусулмонлар рўйхатига киритилди


Муфтий Усмонхон Алимов.

Муфтий Усмонхон Алимов.

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов “Дунёдаги энг таъсирли 500 мусулмон” рўйхатига киритилди. У мазкур рейтингнинг 138 - поғонасида қайд этилган.

Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган мазкур рўйхатга Ўзбекистон бош муфтийси бу йил еттинчи марта киритилмоқда.

Марказ томонидан 2013 йили эълон қилинган рўйхатга Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам киритилган эди.

Рўйхатнниг биринчи бешлигидан мисрлик шайх Аҳмад Муҳаммад ал Тойиб, Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн ал Ҳусайн, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауд, Эрон оятуллоҳи Али Ҳаманеи, Марокаш қироли Муҳаммад VI жой олди.

XS
SM
MD
LG