Линклар

Россиядаги ўзбек муҳожирлар президент учун фақат Москва ва Новосибирскда овоз бера олади


Сайлов участкасидаги овоз бериш жойи.

Сайлов участкасидаги овоз бериш жойи.

Ўзбекистон президенти сайлови куни Россияда иккита овоз бериш участкаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов маълум қилди.

Элчининг билдиришича, Ўзбекистон марказий сайлов комиссиясининг қарорига биноан хориж давлатларида 44та сайлов участкаси ташкил этилади.

Россиядаги овоз бериш участкаларининг бири Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида, иккинчиси эса Новосибирскдаги Ўзбекистон бош консулхонасида очилади.

Ўзбекистон президентлигига сайлов 4 декабрь куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG