Линклар

Украина ҳукумати МДҲдан чиқиш масаласини ўрганмоқда


Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин/

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин/

Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигдан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда якшанба куни Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин билдирди.

Украина МДҲни тарк этиш нияти ҳақида 2014 йилда маълум қилган эди. Кейинроқ эса Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат МДҲдаги иштирокини минимал даражада сақлаб қолишини, бу МДҲ мамлакатлари билан шаклланган иқтисодий алоқаларни бирданига узиш имконияти йўқлиги билан боғлиқ эканини билдирганди.

Климкиннинг айтишича, бугунги кунда 2014 йилгача Украинанинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлган Россия билан товар айрибошлаш кўрсаткичи кескин пасайган.

"112-Украина" телеканала орқали қилган чиқишида, вазир яқин келажакда Украина ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқалар қайта тикланмаслигини айтди.

Унга кўра, Украина шарқидаги урушга қадар Украинанинг товар айрибошлаш соҳасида Россия улуши 37 фоизни ташкил қилган. Ҳозир эса бу кўрсаткич 5 фоиздан ошмайди.

XS
SM
MD
LG