Линклар

logo-print

Туркияда якшанба куни портловчи модда ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида 18 одам ҳалок бўлди, 30га яқин одам яраланди.

Бош вазир Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, портлаш Туркиянинг Ироқ ва Эрон билан чегарадош бўлган Ҳаккари вилоятидаги чегара –ўтказиш пунктида содир этилган. Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Бинали Йилдирим автомашинада беш тонна портловчи модда бўлганини, ҳозирча бирон бир гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмаганини айтди.

Анқара портлашни мамлакатда террорчи ташкилот сифатида тақиқланган “Курдистон ишчи партияси” амалга оширган бўлиши мумкин, деган таҳминни билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG