Линклар

Таниқли театр ва кино режиссери Анжей Вайда 90 ёшида Польшада вафот этди. Бир неча кун касалхонага ётқизилган Вайда, маълумотларга қараганда, ўпка хасталигидан кўз юмган.

Вайда жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун Венециядаги “Олтин шер”, Берлиндаги “Олтин айиқ” кинофестивалларининг махсус мукофотлари ҳамда “Оскар” мукофоти билан тақдирланган.

Анжей Вайда Польшадаги мустақил касаба уюшмалари, кейинроқ "Солидарность” сиёсий ҳаракати ишида фаол иштирок этган. 1989 йили Лех Валенсанинг илтимоси билан сайловда қатнашиб, сенаторликка сайланган.

XS
SM
MD
LG