Линклар

logo-print

Колумбия президенти Нобель мукофоти маблағини мамлакатдаги уруш қурбонларига беради


Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантос.

Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантос.

Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантос Нобель тинчлик мукофоти билан бериладиган 925 минг доллар маблағни мамлакатда 50 йилдан бери тинчимаётган уруш қурбонларига беришини билдирди.

9 октябрь куни Сантос бу пулни “қурбонларга ёрдам бериш ва яраштириш ҳаракатларига сарфлаш учун лойиҳалар, жамғармалар ёки дастурларга” инъом қилишини айтди.

Шу ой бошида Сантос ҳукумат ва ФАРК гуруҳи ўртасида тинчлик битими имзоланишига қўшган ҳиссаси учун Нобель тинчлик мукофоти билан тақдирланди.

Колумбия ҳукумати ва ФАРК ўртасидаги можаро 50 йилдан кўпроқ давом этди.

Ички урушларда 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 45 минг одам бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG