Линклар

Афғонистон шимолида ҳукумат кучлари вертолёти қулади, камида 7 киши ҳалок бўлди


Бир ҳафта аввал жангарилар Қундуз шаҳрига бостириб кирди. Ҳозирда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Бир ҳафта аввал жангарилар Қундуз шаҳрига бостириб кирди. Ҳозирда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, мамлакат шимолида жойлашган Бағлон вилоятида Миллий армияга тегишли вертолёт қулаган. Натижада вертолёт бортидаги камида 7 одам ҳалок бўлган.

Ҳодиса 9 октябрь куни Даҳанаи Ғури туманида, вертолёт Қўрғонтепа ҳудудидаги ҳарбий базага кетаётган пайтда содир бўлган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган “Ми-17” русумли вертолётнинг қулашига техник муаммо сабаб бўлганини билдирди, аммо толиблар вертолётни ўз жангарилари уриб туширгани иддао қилмоқда.

Афғон расмийларига кўра, Қўрғонтепадаги базани бир ҳафтадан бери жангарилар ўраб турибди. База ичида юзга яқин аскар бор.

Кейинги ойларда толиблар Афғонистоннинг Бағлон ҳамда Қундуз вилоятларида мамлакат хавфсизлик кучларига тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда.

Бир ҳафта аввал жангарилар Қундуз шаҳрига бостириб кирди. Ҳозирда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида жанглар давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG