Линклар

logo-print

Франция Сурия ва Россиянинг қуролли кучлари Ҳалабнинг шарқий қисмида амалга оширган ҳарбий жиноятлар юзасидан тергов ҳаракатлари бошлашни сўраб Халқаро жиноят судига мурожаат қилмоқчи.

Бу ҳақда хабар қилган Свобода радиосига кўра, Ҳалабдаги вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашига Франция тақдим этганрезолюция лойиҳасига Россия вето қўйганидан кейин чиқиш қилган Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро президент Франсуа Оланд президент Владимир Путин билан учрашган тақдирда ҳам бу учрашув “такаллуф айтиш учун бўлмайди”.

Сентябрнинг ўрталарида Сурияда от очишни тўхтатиш келишувига путур етганидан сўнг Россия ва Сурия кучлари Ҳалабнинг исёнчилар назорати остидаги шарқий қисмига шиддатли ҳаво зарбалари бера бошлади. Рейтер агентлигининг ёзишича, Ҳаоаб учун жанглар Сурияда 5 йилдан буён давом этаётган фуқаролар урушида ҳал қилувчи жанглар бўлиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ Россия ва Сурияни ҳарбий жиноятлар содир этганликда гумон қилаётгани тўғрисида хабар қилинган эди. АҚШ Давлат котиби Жон Керри 7 октябрда Россия ва Сурия кучларининг тинч аҳолига қарши ҳаракатлари юзасидан махсус тергов ўтказилиши лозимлиги тўғрисида баёнот берган эди. Керрига кўра, айбдорлар жазоланиши керак.

XS
SM
MD
LG