Линклар

logo-print

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқ бўлди


Оливер Харт (чапда) ва Бенгт Хольмстрём

Оливер Харт (чапда) ва Бенгт Хольмстрём

Швеция Қироллик академиясининг иқтисод бўйича Нобель мукофоти иқтисодий шартномалар назарияси тадқиқотига қўшган ҳиссаси учун америкалик Оливер Харт и Бенгт Хольмстрёмларга бериладиган бўлди.

Бу ҳақдаги қарор бугун эълон қилинди.

Иқтисод Альфред Нобель васиятида тилга олинмаган ягона соҳадир. Иқтисод бўйича илк Нобель мукофоти 1969 йил берилган.

Тиббиёт, физика, кимё ҳамда тинчлик соҳаларидаги бу йилги Нобель мукофоти совриндорлари ўтган ҳафтада эълон қилинди.

13 октябрь куни эса адабиёт бўйича ғолиб номи эълон қилинади.

Ўтган йили иқтисод бўйича мукофотни истеъмол, камбағаллик ҳамда фаровонлик ўртасидаги муносабатларни ўрганиб чиққан шотландиялик-америкалик иқтисодчи Ангус Дитон олган эди

Иқтисод бўйича энг кўп Нобель мукофотини америкалик иқтисодчилар қўлга киритган.

Мукофотлар совриндорларга 10 декабрь куни, яъни Альфред Нобель вафот этганининг 120 йиллиги кунида берилади.

XS
SM
MD
LG