Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги қатор тиббиёт муассасалари 2020 йилгача тўла ўзини ўзи молиялашга ўтади


Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Uzbekistan today сайтининг хабар қилишича, № 1 ва № 2 Республика клиник касалхонаси, офтальмология, тери-таносил касалликлари касалхоналарида ҳамда Республика консультатив-диагностика ва стоматология поликлиникаларида пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 2020 йилгача 80 фоизга етказилади.

Тошкент тиббиёт академиясининг травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиникаларида 50%, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти клиникаларида ҳамда Тошкент давлат стоматология институтида 40%, Республика аллергология маркази ва Суяк-йиринг хирургияси ва жароҳат асоратлари ихтисослаштирилган илмий марказида 30% га етказилади.

Бундан ташқари вилоят ва туман даражасидаги 140 касалхона, шу жумладан катталар учун барча стоматология поликлиникалари ва дезинфекция станциялари 100 фоиз ўзини ўзи молиялашга ўтказилади.

XS
SM
MD
LG