Линклар

logo-print

Украинада Россия жосуси эканлиги айтилаётган шахс қўлга олинди


9 октябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин (суратда) Киев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиш ҳақида ўйлаётганини билдирди.

9 октябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин (суратда) Киев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиш ҳақида ўйлаётганини билдирди.

Украина расмийларининг билдиришича, мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Ровно шаҳрида Россияда яшовчи Украина фуқароси қўлга олинган.

Украина хавфсизлик хизмати 9 октябрь куни исми очиқланмаган шахс Украина ҳарбийсига катта маблағ ҳамда Россия фуқаролигини таклиф қилиб, махфий маълумотларни қўлга киритишга уринишда айбланаётганини айтди.

Гумонланувчи 8 октябрь куни қўлга олинган. Бундан бир кун аввал Россия расмийлари мамлакатда 30 сентябрь куни қўлга олинган украиналик журналист Роман Сушченкога расмий равишда жосуслик айбловини қўйган эди.

Россия Украинанинг Қрим яриморолини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларни қўллай бошлаганидан бери Киев ва Москва ўртасидаги алоқалар совуб кетган.

9 октябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин Киев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиш ҳақида ўйлаётганини билдирди. МДҲга ҳозирги кунда Россия ва яна саккиз собиқ совет мамлакати аъзо. Украина ва Туркманистон блокнинг тўлиқ аъзоси эмас.

XS
SM
MD
LG