Линклар

OzodNazar: Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари ўзни ўзи тўла молиялашга тайёрми?


Cамарқанддаги "Доктор М" хусусий касалхонаси

Cамарқанддаги "Доктор М" хусусий касалхонаси

Ўзбекистонда аксар тиббиёт муассасалари 2020 йилгача ўзини ўзи тўла молиялашга ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Uzbekistan today сайти хабар қилди.

Унга кўра, № 1 ва № 2 Республика клиник касалхонаси, офтальмология, тери-таносил касалликлари касалхоналарида ҳамда Республика консультатив-диагностика ва стоматология поликлиникаларида пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 2020 йилгача 80 фоизга етказилади.

Тошкент тиббиёт академиясининг травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиникаларида 50%, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти клиникаларида ҳамда Тошкент давлат стоматология институтида 40%, Республика аллергология маркази ва Суяк-йиринг хирургияси ва жароҳат асоратлари ихтисослаштирилган илмий марказида 30% га етказилади.

Бундан ташқари вилоят ва туман даражасидаги 140 касалхона, шу жумладан катталар учун барча стоматология поликлиникалари ва дезинфекция станциялари 100 фоиз ўзини ўзи молиялашга ўтказилади.

Хўш, Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари ўзини ўзи тўла молиялай оладими? Озодлик ОzodNazar рукнида айни савол билан 1990 йиллар охирида Ўзбекистонда ўзининг тиббий ташхис клиникасига эга бўлган шифокор, блоггер Қанат Одилни суҳбатга тортди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG