Линклар

Афғонистоннинг уруш олови оғушида қолган Қундуз шаҳридан минглаб одам қочиб чиқмоқда


Қундуз кўчаларидан бирида кетаётган болали аёл, 2016 йил 8 октябри.

Қундуз кўчаларидан бирида кетаётган болали аёл, 2016 йил 8 октябри.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини ўн минглаб одам тарк этди. Бу жойда бир неча кундан буён ҳукумат кучлари ва Толибон ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, жангарилар Қундузга ҳужум бошлаган 3 октябрдан бери шаҳарни камида 33 минг киши тарк этган.

Жанговар ҳаракатлар туфайли Қундуз шаҳри аҳолиси сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва электр танқислигига дучор бўлиш хавфи қаршисида қолган. Афғонистоннинг Қочқинлар ишлари бўйича вазирлиги мазкур шаҳарни юз минг одам тарк этганини билдирди.

XS
SM
MD
LG