Линклар

logo-print

Туркия ва Россия газ қувури ётқизиш бўйича келишувни имзолади


Эрдўғон (ў) ва Путин (ч) Истанбул анжуманида, 2016 йил 10 октябри.

Эрдўғон (ў) ва Путин (ч) Истанбул анжуманида, 2016 йил 10 октябри.

Туркия билан Россия газ қувури қуриш ҳақида битим имзолади. Бу лойиҳа икки мамлакат ўртасида юзага келган таранглик туфайли бир муддат тўхтаб қолганди. “Туркстрим” тармоғи Украина ҳудудини айланиб ўтган ҳолда Европага газ етказиб берилишини таъминлаши лозим бўлади.

Мазкур битимга Истанбулда ўтаётган Жаҳон энергетика анжуманига борган Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги музокаралардан сўнг қўл қўйилди.

Москва ўтган йил ноябрида Туркия-Сурия чегарасида рус ҳарбий учоғи уриб туширилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ёмонлашиб кетганидан кейин “Туркстрим” тўғрисидаги битимни имзолаш жараёнини тўхтатиб қўйганди.

Путин Эрдўғон билан музокаралар чоғида Россия ва Сурия ҳукумат қўшинлари ҳарбий-ҳаво амалиётларини ўтказаётган қамалдаги Ҳалаб шаҳрига инсонпарварлик ёрдами етказиш зарурати бўйича ҳам муросага эришилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG