Линклар

Мирзиёев ва Назарбоев ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди


Чапдан ўнгга: Ўзбекистон бош вазири Ш.Мирзиёев, Ислом Каримовнинг беваси Т.Каримова ва Қозоғистон президенти Н.Назарбоев, Самарқанд, 2016 йил 12 сентябри.

Чапдан ўнгга: Ўзбекистон бош вазири Ш.Мирзиёев, Ислом Каримовнинг беваси Т.Каримова ва Қозоғистон президенти Н.Назарбоев, Самарқанд, 2016 йил 12 сентябри.

Душанба куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда бўлди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, икки давлат лидерлари яқинда ўтказилган учрашувлар пайтида савдо, сармоя, алоқа, маданият ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича эришилган келишувларнинг амалга татбиқ этилишини муҳокама этганлар.

Улар ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яхши қўшничиликни янада мустаҳкамлаш ҳақида келишиб олганлар.

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилиш учун 12 сентябрь куни Ўзбекистонга келиб кетганди.

XS
SM
MD
LG