Линклар

logo-print

Нью Йоркда ўзбекистонлик йигит онасини ўлдирганликда гумонланмоқда


Нью Йорк.

Нью Йорк.

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 21 ёшли Роман Горбунов ҳибсга олинди. У ўзбекистонлик 58 ёшли онаси Любовь Горбуновани ўлдирганликда айбланмоқда.

Аёлнинг қопга солинган жасади Уиллоу кўлидан топилган. Полиция маълумотига кўра, Горбунов маст ҳолатда онасини курсининг оёғи билан савалаб ўлдирган.

The Wall Street Journal нашри хабарига кўра, қотилликдан сўнг Горбунов аёлнинг жасадини таксида паркка олиб бориб, сувга чўктириб юборган. Йигит бадбўй ҳид таралаётган қопдаги нарсани кўлга олиб борганини полицияга айнан шу таксичи хабар қилган.

Полиция Горбуновни Бруклиндаги дўконлардан бирида пул тўлаган пайтда кредит карточкаси орқали топган. Унга қотиллик, адолатли судловга тўсқинлик қилганлик ва далилларни яширишга уринганликбўйича айблов билдирилган.

Ҳозир ўзбекистонлик Любовь Горбунованинг дўстлари ва танишлари унинг жасадини АҚШдан Ўзбекистонга юбориш учун пул йиғмоқдалар.

XS
SM
MD
LG