Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:09

Эрон ҳукумати футбол матчини бошқа кунга кўчиришга изн бермади


Эрон хавфсизлик кенгаши Эрон ва Жанубий Корея футбол жамоалари ўртасидаги 11 октябрь кунига белгиланган ўйин шиаларнинг Ошуро мотам кунига тўғри келганига қарамай уни бошқа кунга кўчиришга рухсат бермади.

Шиа мусулмонлари Муҳаммад пайғамбар набираси Ҳазрати Ҳусайннинг 680 йилда Ироқда Карбало жангида шаҳид қилинган кунни Ошуро куни сифатида нишонлайди.

Бу кунда шиа мусулмонлари хурсандчилик ва вақтичоғлик қилишдан тийиладилар.

Шу сабаб Эрондаги дин пешволари Ошура кунида стадионда ҳам хурсандчиликка ўрин бўлмаслиги керак, дея Эрон ва Жанубий Корея ўртасидаги футбол матчини бошқа кунга кўчиришни мамлакат хавфсизлик кенгашидан талаб қилгандилар.

Эрон хавфсизлик кенгаши, миллий жамоа ФИФА санкцияларига юз тутиши мумкинлиги сабаб, саралаш мусобоқаларининг ФИФА тузган тақвимига таъсир ўтказишга ожизлигини билдирди.

Аммо кенгаш Теҳроннинг “Озодий” стадионида сешанба куни бўладиган футбол матчи пайтида Ошуро кунидаги амалларга тўла риоя қилинишига ваъда берди.

- Ҳаммаси диний меъёрлар асосида бўлади, - деди Эрон Ички ишлар вазири Абдулриза Раҳмоний Фазли 9 октябрь куни.

Футбол ишқибозларига ўз жамоасини қўллаб қарсак чалиш ўрнига Ҳазрати Ҳусайнга ҳамду санолар айтиб ўтиришга тўғри келади.

Ўз навбатида жанубий кореялик ишқибозларга ҳам ўйингоҳга ранг-баранг либосларда келмаслик тайинланган.

Ҳозирда Эрон жамоаси 2018 йилда Россияда бўладиган Жаҳон чемпионатига ўтказилаётган ўйинларнинг саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Ўтган ҳафтада Тошкентда Эрон жамоаси Ўзбекистон терма жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.

Теҳроннинг “Озодий” ўйингоҳида бўладиган ўйин эса Эрон учун ҳам меҳмон жамоа Жанубий Корея учун ҳам бирдай муҳим.

Сешанба кунги ўйин натижаси "А гуруҳи" пешқадамини белгилаб беради.

XS
SM
MD
LG