Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:05

Путин Францияга режалаган сафарини бекор қилди


Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Францияга режалаган сафарини бекор қилди.

Путиннинг Парижга сафар қилиши ва Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашуви 19 октябрь кунига белгиланган эди.

Reuters агентлигининг Франция ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, Франсуа Олланд Россия раҳбари билан Суриядаги вазиятдан бошқа мавзуни муҳокама қилиш нияти йўқлигини билгач Путин Парижга бориш режасидан қайтган.

Аввалроқ матбуотда Франция ҳукумати Халқаро жиноят судига мурожаат қилиб, Суриянинг Ҳалаб шаҳри атрофларида Сурия ва Россия қуролли кучлари амалга оширган ҳарбий жиноятлар юзасидан тергов ўтказишга чақириши мумкинлиги ҳақида хабарлар эълон қилинганди.

АҚШ ҳам Россия ва Сурия ҳукумат кучларини Ҳалабда ҳарбий жиноятларда гумон қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 7 октябрь куни Москва ва Башар Ассад кучларининг Сурия аҳолисига қарши қилмишлари алоҳида терговга муҳтож, айбдорлар жазога тортилиши керак, дея баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG