Линклар

Жанубий Кореянинг Samsung ширкати Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.

Ширкатнинг бундай қарор олишига Galaxy Note 7 аппаратларининг қизиб кетиши билан боғлиқ бир қанча холат сабаб бўлган.

Янги смартфон қизиб кетиб, портлагани холати ҳам қайд этилган.

- Биз мижозлар хавфсизлигини ўйлаб, нуқсон сабаблари анқилангунча Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилдик, - дейилади ширкат баёнотида.

Galaxy Note 7 шу йилнинг август ойида илк сотувга чиққанди.

Кўп ўтмай смартфон эгалари аппарат зарядка қилинаётган пайтда куйиб кетаётгани ҳақида шикоят қилишни бошлади.

АҚШда ҳам Samsung Galaxy Note 7 сотуви бошланган вақтдан буён смартфоннинг ёниб кетиши билан боғлиқ ўнлаб холатлар қайд этилди.

Шундан сўнг ширкат Galaxy Note 7 русумидаги 2,5 миллион смартфонни бозордан қайтариб олишга қарор қилди.

Смартфон сотиб олганларга пули қайтариб берилди, ёки ўрнига бошқа хавфсиз телефонлар тақдим этилди.

XS
SM
MD
LG