Линклар

PaxtaGram: “Итни ухлатиш учун пахта териш зарур”


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGramга Telegram орқали ёзинг ва Instagramда томоша қилинг :)

Андижонлик Озодлик тингловчиси пахта сиёсати сабабли ветеринар шифокори мижозларни пахта теришга мажбурлаётганидан шикоят қилди:

“Мен Андижонданман. Сизга ёзишимнинг сабаби шуки, мени хижолатга солаётган ишлар бўлмоқда.

Уйимизда итимиз бор эди. Итимиз қаердандир ўзига касаллик юктириб олди. Даволашга ҳаракат қилдик. Яъни ҳар-ҳил мазлар сурдик. Яхши бўлган эди орасида. Тузалмоқда деб ўйладик. Бироқ ниҳоятда фойдаси бўлмади. Аста секин касаллик ўзини кўрсата бошлади. Ўрнидан туришга қийналиб қолгани учун уйдагилар “жони қийналмасин” деб ветеринарга ухлатиш учун олиб борди.

Аммо, энг қизиғи шуки, жаноб ветеринар итни ухлатиш эвазига уйдагилардан пахтага чиқиб, пахта териб бериш кераклигини айтибди. Наҳотки, итни ухлатиб бериш эвазига пахта теришга мажбурласа энди…”

XS
SM
MD
LG