Линклар

PaxtaGram: “Барча босим фақат қишлоқдагиларга бўлмоқда”


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGramга Telegram орқали ёзинг ва Instagramда томоша қилинг :)

Риштонлик Озодлик тингловчиси қишлоқларда жойлашган коллеж талабалари пахта теримига сафарбар этилаётганини иддао қилди:

“Кечадан бошлаб тумандаги биринчи ва иккинчи босқич коллеж талабалари пахта теримига жалб этилмоқда. Мутассадиларнинг айтишича, бу ёш болалар ўзларининг хохиши ва ташаббуси билан чиқмоқда эмиш.

Коллеж ўқитувчи ходимларнинг барчаси 100 фоиз пахтага жалб этилган. Яъни, коллежларда ва мактабларда дарс йўқ, чунки дарс ўтадиган одамлар далада.

Аммо, шаҳар коллежларининг талабалари пахтага чиқмайди. Яъни, тушуниш мумкинки, барча босим фақат қишлоқларга бўлмоқда”.

XS
SM
MD
LG