Линклар

БМТ: Ўзбекистонда қизлар ўртача 22,4 ёшда турмушга узатилади


БМТ ҳисоботи асосида тузилган инфографика.

БМТ ҳисоботи асосида тузилган инфографика.

Ўзбекистон қизларнинг биринчи марта турмушга чиқиш ёши бўйича постсовет давлатлари ва айрим Ғарб мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

11 октябрь –Халқаро қизлар куни арафасида БМТ томонидан эълон қилинган ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистонда қизларни турмушга беришнинг ўртача ёши 22 ёш 4 ойни ташкил қилади. Тожикистон 22,5 ёш билан иккинчи, Туркманистон 23,3 ёш билан учинчи ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистонда бу курсаткич 23, 5 ёшни, Қозоғистонда эса, 24,3 ёшни ташкил қилади.

Ривожланган давлатларда эса қизларнинг турмушга чиқиш ёши ўзбекистонлик қизларникидан камида 5 йилга фарқ қилади.

Масалан, АҚШда қизлар ўртача 27 ёшда, Британияда 30 ёшда, Германияда 30,9 ёшда, Швецияда эса 33,3 ёшда турмушга чиқар эканлар.

XS
SM
MD
LG