Линклар

logo-print

Покистонда таниқли журналистнинг мамлакатни тарк этиши тақиқланди


Журналист Кирилл Алмейда.

Журналист Кирилл Алмейда.

Покистон ҳукумати ва армияси ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида мақола ёзган покистонлик таниқли журналист Кирилл Алмейдага мамлакатдан чиқиш тақиқланди.

Бу ҳақда сешанба куни Алмейда ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди. Бироқ Ички ишлар вазирлиги ҳозирча бу маълумотни тасдиқлашдан тийилмоқда.

Алмейда Покистондаги нуфузли журналистлардан бири ҳисобланади. Ҳуқуқ фаоллари ҳукуматни Алмейдага жорий этилган тақиқни бекор қилишга чақирди.

Amnesty International халқаро ташкилоти бундай қарор учун Покистон ҳукуматини кескин танқид қилди.

XS
SM
MD
LG