Линклар

logo-print

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари террорчиликда гумонланаётган шахсларни қўлга олди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг 11 октябрда билдиришича, Олмаотада қўлга олинган уч одам кучишлатар тузилмаларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Хабарда айтилишича, тинтув пайтида гумонланувчиларнинг уйларидан портловчи моддаларнинг деталлари, экстремистик руҳдаги адабиётлар топилган.

Июнь ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида 25 кишидан иборат қуролланган гуруҳ билан отишма юз берган ва бу жангда тинч аҳолидан 5 киши, кучишлатар тузилмалари ходимларидан уч киши ҳалок бўлганди.

Хавфсизлик кучлари 18 жанггарини жисмонан йўқ қилиб, 7 жанггарини қўлга олган.

XS
SM
MD
LG