Линклар

Эронда Ашуро куни Жанубий Корея билан футбол мусобақаси ўтказилди


Эрон футболчилари Жанубий Корея билан ўтказилган ўйин пайтида.

Эрон футболчилари Жанубий Корея билан ўтказилган ўйин пайтида.

Ашуро куни муносабати билан амал қиладиган чекловларга қарамай, 11 октябрь куни Теҳронда ўн минглаб футбол ишқибозлари Азади стадионида Эрон-Жанубий Корея ўйинини томша қилишга йиғилди.

Эрон терма жамоаси Жанубий Кореяни Жаҳон Чемпионати -2018 саралаш ўйинлари учинчи босқичида 1:0 ҳисобида ютиб, А гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Мазкур гуруҳда 9 очко билан Ўзбекистон иккинчи, 7 очко билан Жанубий Корея учинчи ўринни эгаллади.

Футболга келган ишқибозлар қора кийимда бўлиб, турли диний шиорларни айтиб турдилар. Таймлар ўртасидаги танаффусда эса санъаткорлар диний қўшикларни куйладилар.

Аввалроқ расмийлар Азади стадиони ҳам мотам рангида бўлишини, ишқибозлар фақат қора кийим кийиши ҳамда қарсак чалиш ўрнига "Мен Ҳусайнман", деб ҳайқиришлари шарт бўлшини билдирган эди.

Ашуро куни шиаларнинг асосий байрамларидан бўлиб, Эронда икки кунлик мотам эълон қилинади. Шу куни имом Ҳусайн ва унинг 72 саҳобаси, оила аъзолари Карбалода ўлдирилган эди. Ашуро кунида шиалар 680 йили Карбалода ўлдирилган имом Ҳусайнни хотирлашади.

Шу куни радио ва телеканалларда фақат мотам мусиқаси ижро этилади. Барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади. Ҳукумат идоралари ва савдо дўконлари ёпилади.

XS
SM
MD
LG