Линклар

Кобулда шиалар масжидига қилинган ҳужумда 14 киши ҳалок бўлди


Афғон ҳарбийлари ҳужум содир этилган масжид олдида.

Афғон ҳарбийлари ҳужум содир этилган масжид олдида.

Афғонистон пойтахти Кобулда жанггариларнинг шиа масжидига қилган ҳужуми оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.

Полиция матбуот котиби Седик Сиддиқийнинг Озодлик радиосига билдиришича, Кобулдаги йирик зиёратгоҳлардан бири бўлган Карте Сахига қилинган ҳужумда 36 киши яраланган. Сиддиқийга кўра, ҳалок бўлганлардан 13 нафари тинч аҳоли вакиллари, бир нафари эса полиция ходимидир.

Шиа мусулмонлари Ашуро кунини байрам сифатида нишонлаш учун бу ерга йиғилган эди.

Кобул полицияси ҳужумни аввал хабар қилинганидек уч киши эмас, бир жанггари содир этгани аниқланганини маълум қилди. Жанггари полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади. Толибон вакили Забиулло Мужоҳид ўз ҳаракати ҳужум уюштирмаганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG