Линклар

logo-print

Клинтон кампанияси: ФҚБ мактубларнинг фош қилинишида Россия қўли бор-йўқлигини кўриб чиқмоқда


АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон.

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон.

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайлов штаби Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ўтган ҳафтада юқори лавозимли маслаҳатчи ёзган мактубларнинг оммага эълон қилиниши ортида Россия тургани эҳтимолини аниқлаш учун тергов олиб бораётганини билдирди.

11 октябрь куни Клинтоннинг сайлов кампанияси етакчиси Жон Подеста тергов ҳақида ФҚБ ходимлари у билан боғланганидан кейин хабар топганини айтди. Подеста хатларининг айримлари 7 октябрь куни WikiLeaks томонидан эълон қилинди.

Аввалроқ Оқ уй президент Барак Обама Россия амалга оширган ҳакерлик ҳужумлари тасдиқланса, уларга “муносиб жавоб” берилишинини таъкидлаганини билдирган эди.

Подестанинг айтишича, Россиянинг сайловда Дональд Трампнинг қўли баланд келиши учун сайлов жараёнига аралашаётгани ҳеч бир америкалик эътиборидан четда қолмаслиги керак.

Подеста ўтмишда россияликлар ҳужжатларни сохталаштирган ҳоллар кузатигланини айтди, лекин унга тегишли эканлиги айтилаётган сиздирилган мактубларнинг ҳаққонийлиги ҳақида ҳеч нима деди.

Россиянинг АҚШдаги элчиси 11 октябрь куни Москва сайловда ҳакерлик ҳужумлари ёки бошқа йўллар билан аралашгани йўқ, деди.

XS
SM
MD
LG