Линклар

logo-print

Саудия қироли Каримовга ҳадя қилган кисва "Минор" масжиди жамоасига ҳадя қилинди


Тошкентдаги "Минор" масжиди

Тошкентдаги "Минор" масжиди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова Тошкентдаги “Минор” жоме масжиди жамоасига президент Каримовга 1992 йили Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисва - каъбапўшни ҳадя қилди.

2016 йил 10 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллигига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Президент И.А.Каримовнинг ташаббуси билан қурилиб, 2013 йил 29 июлда фойдаланишга топширилган “Минор” жоме масжидида марҳум президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримовани ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG