Линклар

Туркман диссиденти, шоир Шерали Нурмуродов Швецияда 71 ёшида вафот этди


Шерали Нурмуродов турмуш ўртоғи Наталья Шимовская билан.

Шерали Нурмуродов турмуш ўртоғи Наталья Шимовская билан.

Туғилиб ўсган юрти – Тукрманистондаги авторитар режимнинг танқидчиси бўлган Нурмуродов шеърлари учун 1990 йиллар биринчи ярмида бир неча марта ҳибсга олинган ва қамоққа ташланган.

1995 йили йили Ашхободнинг талаби билан Москвада қўлга олинганидан кўп ўтмай у Швецияга келган.

Россия Туркманистоннинг Нурмуродовни экстрадиция қилиш тўғрисидаги талабини рад этгач, шоир аввал Польшага ва сўнгра унга сиёсий бошпана берган Швецияга кўчган.

Швеция PEN клуби аъзоси бўлган Шерали Нурмуродов бу мамлакатда ўз ижодини давом эттирди.

Туркманистонда унинг асарлари тақиқланган.

XS
SM
MD
LG