Линклар

Россия энергетика вазири: “Туркстрим” қурилиши 2017 йилда бошланади


Россия энергетика вазири Александр Новак.

Россия энергетика вазири Александр Новак.

Россия энергетика вазири Александр Новак Қора денгизда “Туркстрим” газ қувури қурилиши кейинги йилдан бошланишини билдирди. Истанбулдаги чиқишида Новак бу жабҳада иш бошлаш учун барча зарур нарсалар маъқулланганини маълум қилди. Новакка кўра, лойиҳа 2019 йил охирида якунланиши лозим. “Туркстрим” газ қувури Россиядан Туркия орқали Европанинг жанубий-шарқий қисмига ўтказилади.

Икки йил муқаддам таклиф этилган мазкур лойиҳа ўтган йил кузида Туркия-Сурия чегарасида рус ҳарбий учоғи уриб туширилиши ортидан Анқара ва Москва ўртасидаги алоқалар кескин ёмонлашиб кетганидан кейин тўхтатиб қўйилганди. Ҳозирда Россия ва Туркия расмийлари бир пайтлар тиғиз бўлган иқтисодий алоқаларни жонлантиришга ҳаракат қилмоқдалар.

“Туркстрим” газ қувури қурилиши бўйича битим жорий ҳафта Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан имзоланганди.

XS
SM
MD
LG