Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Трампни жаҳон учун хавфли одам, деб билади


Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп.

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп “халқаро нуқтаи назардан хавфли президент” бўлишини билдирди.

Жорий ҳафта Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Зайд Раъд ал-Ҳусайн ғарб лидерларини танқид қилмаслиги кераклиги ва у фақат инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланиши лозимлигини айтганди.

Бироқ бу танбеҳни эътиборсиз қолдирган ал-Ҳусайн 12 октябрь куни Трампнинг қатор ибораларини “жуда хавотирга туширадиган”, деб атади. Журналистлар билан суҳбат чоғида БМТ комиссари муҳожирлар ва бошқа заиф қатлам вакиллари учун “популист ва демагоглар”дан бўлган хавфга оид мулоҳазалари оҳангини бундан буён ҳам ўзгартириш нияти йўқлигини билдирди.

“Унинг баёнотларини ва бу баёнотлар ўзгаришсиз қолаётганини эътиборга олган ҳолда, мен Дональд Трамп президентликка сайланиб қолгудек бўлса, халқаро нуқтаи назардан у хавфли одамга айланишига шубҳа қилмайман”, деди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн.

XS
SM
MD
LG