Линклар

Ўзбекистонда одамларни Суриядаги жиҳодга даъват қилганлар судланди


Ўзбекистонда Россиянинг Краснодарида “Жиҳодчилик” оқими ячейкасини ташкил қилган экстремистик гуруҳ аъзолари маҳкамага тортилди.

ЎзТАГ агентлиги хабарига кўра, мазкур гуруҳга Хоразмнинг Гурлан туманидан бўлган 11 муҳожир кирган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати иддаосича, бу гуруҳ аъзолари одамларни Сурияга жиҳодга боришга даъват қилган ва бу мамлакатдаги ўз сафдошларини молиявий жиҳатдан дастаклаш учун пул йиққан.

Гурлан туман суди йиғилган тергов материаллари асосида судланганларнинг етти нафарини беш йилдан саккиз ярим йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Гуруҳнинг яна тўрт аъзоси қочишга муваффақ бўлган. Уларнинг Туркия орқали Сурияга ўтиб кетгани тахмин қилинмоқда. Сиртдан айблов билдирилган бу одамларнинг қидирувга берилгани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG