Линклар

Сенат касаба уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолотловчи қонунни маъқуллади


Олий Мажлис Сенатининг 7- ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87- Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқилди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

Конвенция Халқаро меҳнат ташкилотининг 1948 йилги Бош Конференциясида қабул қилинган бўлиб, унда ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, бундай ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқи назарда тутилган.

Конвенцияда ушбу ташкилотларнинг ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурини тасдиқлаш ҳамда рўёбга чиқариш ҳуқуқлари назарда тутилган.

Бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки унинг қонунчилик йўли билан амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи давлат органлари аралашувидан ҳоли бўлиш кўзда тутилган, ходимлар ва иш берувчиларнинг бирлашиш бўйича ўз ҳуқуқини эркин амалга оширишини кафолатловчи чора-тадбирлар ҳамда бошқа ҳуқуқлар қайд этилган.

XS
SM
MD
LG