Линклар

Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон элчиси билан учрашув ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида турли даражадаги бўлажак учрашувлари билан боғлиқ Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув тафсилотлари хабар қилинмади.

Икки давлат ўртасидаги чегарага оид можаролар туфайли совиб кетган Тошкент-Бишкек муносабатлари кейинги ойда жонлана бошлади.

Сўнгги ўн йилда биринчи марта Қирғизистон раҳбарлари, маданият, санъат ва спорт арбобларидан иборат 130 кишилик делегация 3 октябрда Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади.

XS
SM
MD
LG