Линклар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиш киритиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли қарор қилинди ва Шаҳноза Музафаровна Аҳатова ва Наргиза Билимлиевна Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланди.

Қарор қабул қилинган кундан кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради. У ўзи биринчи инстанция сифатида кўрган ишларни апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра апелляция ёки кассация тартибида кўриши мумкин. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур суд Пленумининг тушунтиришлари судлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG