Линклар

Бир неча аёл матбуотга берган интервьюсида Дональд Трампни жинсий тажовузкорликда айблади. Республикачилар партиясидан президентликка номзод Трампнинг сайлов шатаби эса, бу айбловларни рад этди.

12 октябрь куни The New York Times газетасида чоп этилган мақолада ёзилишича, нью-йорклик Жессика Лидс ўттиз йил аввал Трамп самолётда унинг кўкрагидан ушлаб, юбкаси остидан қўлини тиқишга уринганини айтган.

Огайолик Рейчал Крукс эса 2005 йил Нью-Йорк шаҳридаги Трамп биносида Трамп унинг қаршилигига қарамасдан лабидан ўпганини айтган.

Флорида штатининг The Palm Beach Post газетаси эса Мидни Макгилливрей исмли аёл 13 йил аввал Трамп унинг танасини ушлаганини айтгани ҳақида хабар берди.

People журнали хабарчиси Наташа Стойноф эса 2005 йил Трамп уни деворга тираб, тилини оғзига суққани ҳақида ёзди.

Юқорида исми тилга олинган аёллар бу айбловлар билан тегишли идораларга мурожаат қилмаган.

Трамп кампанияси бу иддаолар ёлғон эканлигини айтди.

Ўтган ҳафтада Трампнинг уятсиз гапларни айтиб, жинсий тажовузкорликка тенг келадиган ҳаракатлари ҳақида мақтанаётгани акс этган, 2005 йили ёзиб олинган видео тарқалди.

Трамп айтган гаплари учун кечирим сўради.

XS
SM
MD
LG