Линклар

Эрон Ямандаги Аден кўрфазига ҳарбий кемаларини жўнатди


АҚШнинг USS Mason ҳарбий кемаси.

АҚШнинг USS Mason ҳарбий кемаси.

Қўшма Штатлар АҚШ ҳарбий денгиз кемасига қилинган муваффақиятсиз ҳужумлар ортидан Ямандаги Ҳути кучлари радар мосламаларига 13 октябрдан бошлаб ҳаводан ҳужум қила бошлагани ортидан Эрон Аден кўрфазига иккита ҳарбий кемасини жўнатди.

Яман шиаларининг исёнчи Ҳути гуруҳи Эрон томонидан назорат қилиниши айтилади.

Бироқ Эрон Ямандаги Аден кўрфазига ҳарбий кемаларнинг жўнатилишини АҚШ ҳужумлари билан эмас, савдо кемаларини қароқчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш эҳтиёжи билан боғлаган.

Теҳрондаги ҳукуматга мойил Tasnim агентлигининг хабар беришича, Эрон ҳарбий кемаларини Аден кўрфазига 13 октябрда эмас, 5 октябрда жўнатган.

Ҳутиларга қарши ҳужумлар президент Барак Обама рухсати билан 13 октябрь куни бошланган. Бу Яманда фуқаролар уруши бошланганидан бери Вашингтоннинг илк ҳарбий аралашувидир.

Пентагон ҳаво ҳужумларининг мақсади ракета отиш имконини яратувчи радарларни йўқ қилиш эканлигини айтди. Ҳути кучлари мазкур ҳафтада АҚШнинг USS Mason ҳарбий кемасига уч марта ракета отди.

Ҳути жангчилари кемага ҳужум қилишганини рад этишди.

Эслатиб ўтамиз, Яманда Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция Ҳути исёнчиларига қарши ҳаво ҳужумларини амалга ошириб келади.

XS
SM
MD
LG