Линклар

Ўзбекистон Омбудсмени сайлов бўйича бевосита мулоқот телефонини ишга туширди


Ўзбекистон Омбудсмени қабулхонасида 14 октябрдан бошлаб ватандошларнинг сайловда иштирок этиши бўйича “Бевосита линия” телефони иш бошлади.

Мазкур хизмат 1096 қисқа номерига эга бўлиб, унда ўзбекистонликлар сайловдаги иштироки бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Бундан ташқари телефон орқали ватандошларга сайлов ҳуқуқи,сайлов рўйхатига тиркалиш тартиби ва бошқа шу каби масалалар бўйича маслаҳатлар берилади.

14 декабрдан ишга тушадиган “Бевосита линия” телефони эрталабки 10дан кечки соат 6гача, 3-4 декабрь кунлари эса куну-тун дам олишсиз ишлаши айтилмоқда.

Ўзбекистонда президентлик сайлови 4 декабрь куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG