Линклар

Тошкентда ўтган пахта ярмаркасида 1 миллиард 322 миллион долларлик шартномалар имзоланди


Ўзбекистонда пахта теримига аҳоли мажбуран жалб қилинади.

Ўзбекистонда пахта теримига аҳоли мажбуран жалб қилинади.

Тошкентда 12-13 октябрь кунлари ўтган XII Халқаро пахта ва текстиль ярмаркасида 550 минг тонна пахта толаси сотиш бўйича шартномалар имзоланди.

ЎзАнинг билдиришича, ярмаркада имзоланган шартномаларнинг пул миқдоридаги қиймати 1 миллиард 322 миллион долларни ташкил қилган.

Пахта ва текстиль ярмаркасида 40дан ортиқ давлат, жумладан, Хитой, Россия, Япония, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея, Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этган.

Ярмарка иштирокчилари “Ўзбекистон” пахтани қайта ишлаш заводи, UzTex-Chirchiq корхонаси ва “Тошкент-Тола” пахта терминалини ҳам бориб кўрганлар.

XS
SM
MD
LG