Линклар

Путин Сурия билан битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади


Россия президенти Владимир Путин Сурия ҳудудида Россия авиагуруҳини чекланмаган муддатга жойлаштиришга изн берувчи битимни ратифация қилиш тўғрисидаги қонунини имзолади.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Кремль матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Олдинроқ Давлат Думаси депутатлари ва Федерация Кенгаши аъзолари ҳужжатни ратификация қилишни ёқлаб овоз берганди.

Битимда, хусусан, Россия самолётлари Дамашқ илтимоси билан Латакия минтақасидаги Хмейм аэродромига жойлаштирилгани таъкидланган.

Федерация Кенгаши халқаро қўмитасининг бошлиғи Сурия билан битим учинчи давлатларга қарши қаратилмагани ва фақат мудофаа ҳимоя характерига эга эканини айтган.

Ўтган йил имзоланган битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси шу йил августида президент Путин томонидан Давлат думаси муҳокамасига қўйилганди.

XS
SM
MD
LG