Линклар

Асад: Суриядаги фуқаролар уруши - Россия ва Ғарб ўртасидаги можаро театри


Сурия президенти Башар Асаднинг айтишича, мамлакатидаги фуқаролар уруши Россия ва Ғарб ўртасидаги янги можаро театрига айланди.

"Ўтган ҳафталар ва ойларда кўраётганимиз Совуқ Урушга ўхшаб кетади," деди Асад Россиянинг “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида.

Россия Сурия можаросига ўтган йил аралашиб, Сурия қўшинларига ҳаводан ёрдам бера бошлади ва бу урушни Асад режими фойдасига ҳал қила бошлади.

Қўшма Штатлар ва Европадаги қудратли давлатлар Асад қўшинларига қарши жанг қилаётган исёнчиларни дастакламоқда.

Асад “Исломий Давлат” гуруҳи ва курдларга қарши яқинда ҳарбий амалиёт бошлаган Туркияни Сурияга “бостириб кириш”да айблади.

Асаднинг илова қилишича, Саудия Арабистони, агар Сурия ўзининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлган Эрон билан алоқаларини узса, унга ёрдам беришга тайёрлигини айтган.

Унинг гапларига кўра, Саудияликлар унга: "Эрондан узоқлашсанг ва у билан барча алоқаларни узганингни эълон қилсанг, биз сенга ёрдам берамиз,” деб айтган.

XS
SM
MD
LG