Линклар

logo-print

Эрон худкушлик ҳужумларини режалашда гумон қилиб, 11 кишини ҳибсга олди


Эрон матбуотига кўра, Эрон хавфсизлик кучлари, "Исломий давлат" гуруҳи номидан худкуш бомба ҳужумларини режалаштиришда гумон қилиб, 11 кишини ҳибсга олган.

14 октябрда тарқалган хабарларда айтилишича, хафсизлик кучлари амалиёт чоғида йирик миқдорда портловчи моддаларни ҳам топганлар.

Форс вилояти хавфсизлик кучларининг бошлиғи, генерал Аҳмад али Гударзийнинг айтишича, ушбу амалиёт натижасида "Исломий давлат" Эрон жанубида бутунлай зарарсизлантирилган.

Унинг айтишича, амалиёт давомида ўнлаб машина ва мотоцикллар ҳамда юзлаб килограм портловчи моддалар топилган.

"Меҳр" янгиликлар агентлигининг Форс вилояти ҳокимининг муовинига таяниб хабар беришича, ҳибсга олинганлар "Исломий давлат" аъзолари экани ишонилади.

"Исломий давлат" жангарилари шиа мусулмонларини "муртад" деб билишади.

Ушбу экстремист гуруҳ ҳам Ироқда ва ҳам Сурияда оддий шиаларга қарши кўплаб ҳужумларни содир этган.

XS
SM
MD
LG