Линклар

logo-print

Тошкентда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 14 октябрь куни ўтказилган қурултойида партия раҳбари Ҳотамжон Кетмонов Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида расман тасдиқланди.

Ўзбекистон Коммунист партяси ўрнига тузилган партияга раҳбарлик қилиб келаётган 47 ёшли Кетмонов иккинчи бор президентликка номзод бўлади.

У Ўзбекистонда 2015 йилда бўлиб ўтган сайловларда ҳам Кетмонов номзоди президентликка илгари сурилганди.

Ўшанда у Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов билан беллашганди.

Президент Каримов тўсатдан вафот этгани сабаб, мамлакат конституциясига мувофиқ мамлакатда сайловлар 4 декабрда ўтказиладиган бўлди.

Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган тўртта партия бор ва бу партияларнинг барчаси мамлакатдаги жорий ҳукумат сиёсатини дастакловчи партиялар саналади.

XS
SM
MD
LG